Москва суди "СтопХам" ҳаракати фаолиятини тўхтатди

Жаҳон 30 Март 2016 449

Россияда "СтопХам" фаолияти Москва шаҳари суди орқали тўхтатилган. Бу ҳақда Федерал солиқ хизмати сайтида маълум қилинган.

"Фонтанка" нашри хабарида ёзилишича, ташкилот фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарор 2015 йилнинг 12 октябрида Адлия вазирлиги талаби билан қабул қилинганди.

ТАСС агентлиги хабарида келтирилишича, йўлларда ҳайдовчиларни йўлда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилиш билан шуғулланувчи кўнгиллилар ҳаракати фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарор 21 март кунидан бошлаб кучга кирган.

Хабарда айтилишича, қарорга шикоят билдирувчилар бўлмаган ва қарор ижросини таъминлаш белгиланган.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг "Фонтанка" нашрига маълум қилишича, ҳаракат аъзолари шу вақтгача бир неча марта Россия қонунчилиги ташқарисида ҳаракатланишгани қайд этилган.

Лойиҳа асосчиси, жамоат фаоли Дмитрий Чугунов эса "Русской службе новостей" нашрига билдиришича, бу қарорни қабул қилиш жараёни ҳаракат аъзолари иштирокисиз кечган.

"Биз учун бу кутилмаган иш бўлди. Бу қарор муҳокамасида биз ҳам иштирок этишимиз керак эди, лекин бизни чақиришмаган. Биз бу ўринда қоидабузарлик амалга оширилган деб биламиз", деган у.

"Агар юридик мақомимизни олиб қўйишадиган бўлишса, бу лойиҳанинг якунланганини англатмайди. Биз бошқасини очамиз", дея қўшимча қилади Чегунов.

Унинг эслатишича, ҳаракат 2010 йилдан 2013 йилгача юридик шахс мақомисиз фаолият юритган.

"СтопХам" ("Тўхта, сурбет") ҳаракатига 2010 йилда Россияда асос солинган. Бу ҳаракат кейинроқ МДҲнинг бошқа мамлакатларига ҳам ёйилган.
Бунда ҳаракат иштирокчилари қоидабузар ҳайдовчиларнинг ҳаракатларини кузатув камераларига ёзиб олиб, алоҳида кўрсатув ҳолида интернетга юклайди. Шунингдек, ўзларининг чақириқларига кўнмаган ҳайдовчиларнинг машиналари олд ойнасига "Мне плевать на всех, паркуюсь, где хочу" (Менга барибир, қаерга истасам, ўша ерга машинамни қўяман) ёзуви битилган қоғозларни ёпиштиришади ва уни изза қилишади.

Россияда февраль ойида ҳаракат аъзоларидан бири олимпиада чемпиони, гимнастикачи Алексей Немов билан ўз ишини бажариш чоғида муштлашиб кетганди.

Ўзбекистонда бу ҳаракат вазифаларига ўхшаш вазифани "Водители Ташкента" гуруҳи амалга оширади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар