НАТОда Шойгу самолёти таъқиб қилингани сабаблари маълум қилинди

Жаҳон 30 Март 2016 483

НАТОда альянснинг қирувчи самолётлари Болтиқ денгизи устида Россиянинг учта самолёти – иккита Су-27 ва битта Ту-154 самолётини Су-27 самолётлари парвоз этишнинг халқаро меъёрларига риоя қилмагани сабабли кузатиб боргани маълум қилинди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"28 мартда НАТО радарлари Болтиқ денгизи халқаро ҳудудлари устида учта самолёт: Россиянинг иккита ҳарбий самолёти Су-27 ва транспорт самолёти Ту-154 ни аниқлади. Су-27 самолётлари парвоз режасини тақдим қилмади, диспетчерлар билан алоқага чиқмади ва транспондерларни ишлатмади. Ту-154 самолёти парвоз режасини тақдим қилди ва транспондерни ишлатди", деб хабар бермоқда НАТО вакили ва альянс "парвоз этишнинг халқаро меъёрларига риоя қилмайдиган, НАТОга аъзо давлатлар ҳаво ҳудудига яқинлашаётган ҳарбий ва фуқаролик самолётларига жавоб беришини" таъкидлади.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу самолётининг Калининградга Болтиқ денгизидаги нейтрал ҳудуд устидан парвози вақтида иккита Су-27 самолёти кузатиб борган, 2 км ортда эса уларни НАТОнинг Eurofighter ҳарбий самолётлари таъқиб қилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар