Одамзод биринчи бор роботларни ўз касбидан "ҳайдади"

Технология 30 Март 2016 551

Johnson & Johnson фирмаси робот-анестезиологларни сотишни ва ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда. Шифокорларнинг норозилиги туфайли машина тижорий жиҳатдан фойдасиз бўлди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда

Sedasys деб номланган робот стандарт операцияларда умумий наркоз киритиш учун мўлжалланган. Бундай ҳолатларда анестезиолог шифокорнинг хизмати 2 минг доллар турса (АҚШда анестезиолог меҳнати энг катта ҳақ тўланувчи меҳнатлардан бири ҳисобланади), робот буни 200 долларга бажаради. Машинани бошқариш учун ҳамширанинг ўзи етарли бўлади (айнан шу сабаб маблағлар тежалади).

Бироқ АҚШнинг анестезиологлар жамияти роботга қарши кучли тадбир бошлади. Шикофорлар ва ҳамшираларнинг таъкидлашларича, машина беморни одам каби наркоз ҳолатига тушира олмайди. Норозилик кампанияси муваффақиятли чиқди: Johnson & Johnson роботни савдодан олишга қарор қилди, чунки икки йил ичида у деярли ҳеч қандай фойда келтирмади.

Аввалроқ февралда Райс университети ҳисоблаш муҳандислиги профессори Моше Варди роботларнинг оммавийлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ўз ортидан кескин ишсизликни келтириб чиқариши тахминини билдирганди. Унинг фикрича, 2045 йилга келиб, ишсизлик кўрсаткичи 50 фоиздан ошиб кетиши мумкин.

Ўтган йили британиялик физик-назариётчи Стивен Хокинг сунъий онгни инсоният учун жиддий хавф деб атаганди, чунки у "одамларни чумолиларга" айлантириши мумкин. У, шунингдек, " технологик ишсизлик" ва ортиб бораётган ижтимоий тенгсизлик муаммосидан хавотирланиш билдирганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29878 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66550 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8684 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127818 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 980 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 3150 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1168 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар