Оқ уй: Россия ядровий саммитда иштирок этишдан бош тортиб ўзини яккалаб қўймоқда

Жаҳон 30 Март 2016 359

Оқ уйда Россия Вашингтонда 1-2 апрелда ўтадиган ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммитда иштирок этмасликка қарор қилиб, "имкониятни қўлдан чиқарди", деб айтилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"Биз Россиянинг бундай юқори даражадаги учрашувда иштирок этмаслик қарорини қўлдан чиқарилган имкониятдир, деб ҳисоблаймиз", деб айтди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Бен Роудс.

Шунингдек таъкидланишича, Россиянинг музокараларда иштирок этмаслиги уни фақатгина яккалаб қўймоқда.

"Рост айтадиган бўлсак, улар қилаётган иш – улар аввал қилгандек, иштирок этмасдан ўзларини яккалаш бўлмоқда", деб қўшимча қилди Роудс. У АҚШ ва Россия ҳамкорлик ва ядровий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни давом эттиришини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, маълум қилинишича, Украина президенти Пётр Порошенко саммитда Россия Қримда ядровий қуролни жойлаштирмоқчи эканлиги ҳақида нутқ сўзлайди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар