Оқ уйда АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви бўлиб ўтиши тасдиқланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Аввалроқ Эрдўған Вашингтонда 31 март-1 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ядровий хавфсизлик бўйича саммит доирасида Барак Обама билан учрашишини айтганди.

Бунгача The Wall Street Journal нашри Обама Эрдўған билан юзма-юз учрашувдан воз кечганини маълум қилганди.