Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Наврўз айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Университет ректори Ш.Қаюмов ва бошқалар Наврўз инсонларга эзгулик улашиши, барчани ҳамжиҳатликка ундаши билан бошқа айёмлардан ажралиб туришини таъкидлади.

Талабалар томонидан намойиш этилган миллий либослар кўргазмаси, варрак учириш, арқон тортиш мусобақалари байрамга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

– Бу йилги Наврўзни университетимизнинг янги, муҳташам биносида нишонлаётганимиз байрамга ўзгача завқ улашди, – дейди университет талабаси Севара Султонова. – Бундай байрамлар биз, ёшларни меҳр-оқибатли бўлишга ундаши билан ҳам аҳамиятлидир.

Эстрада хонандалари ва ёш ижрочилар томонидан концерт намойиш этилди. Байрам тадбирида фаол қатнашиб, мусобақаларда яхши натижаларга эришган талаба-ёшларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.