Ўзбекистонда 2019 йил охирига қадар почта алоқаси объектларида 1800 та инфокиоск ўрнатилади

Ўзбекистон 30 Март 2016 632

Миллий матбуот марказида почта алоқаси миллий оператори – “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишлари масалалари муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти бош директори Ш.Отамуҳаммедов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавияти ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, мамлакатимиз ва хорижда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар хусусида аҳолини тезкор хабардор қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

1994 йилда мамлакатимиз Бутунжаҳон почта иттифоқининг тўлақонли аъзосига айланган. Бугунги кунда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатининг почта маъмуриятлари билан тўғридан-тўғри алоқа йўлга қўйилган.

Айни пайтда «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти таркибида учта ихтисослаштирилган филиал – «Халқаро почтамт», «Ўзбекистон маркаси» ва «Халқаро тезкор почта», Пул ўтказмалари назорати маркази, 14 минтақавий филиал, 178 туман ва шаҳар тармоқлари, уч мингга яқин алоқа бўлимлари фаолият юритмоқда.

Матбуот анжуманида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан ходимлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Жумладан, ҳар йили 4500 га яқин ходим ўз малакасини оширмоқда.

Жорий йилда почта алоқаси объектларида 56 инфокиоск ўрнатилиши белгиланган. 2019 йил охиригача бу кўрсаткич 1800 га етади. Шунингдек, истиқболда «Мобиль қурилмалар воситасида тўловларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими» дастурий модулини яратиш, «Интернет-обуна» тизими қамровини кенгайтириш, почта орқали кўрсатиладиган суғурта хизматлари тури ва ҳажмини ошириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, касб-ҳунар коллежларининг 1,9 мингдан зиёд ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг филиалларининг 890 битирувчисини почта алоқаси, иқтисодиёт, ахборот-коммуникация технологиялари, бухгалтерия ва менежмент каби мутахассисликлар бўйича иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар