Бразилиялик футбол афсонаси Пеле Корея электроника бозори етакчиси Samsung компаниясини ўзининг образидан реклама мақсадида нотўғри фойдалангани учун судга берди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, компаниянинг The New York Times нашри саҳифасидаги телевизор рекламасида Пелега ўхшаш бўлган одамнинг «қайчи» услубидаги зарбани ижро этгани тасвирланган. Бу орқали компания худдики Пелени тасвирламоқчи бўлган.

Пеле компаниядан суд орқали компаниядан кўрган маънавий зарари учун 30 млн доллар ундириб олишни режалаштирган.

Асл исми Эдсон Арантис ду Насименту бўлган машҳур футболчи Пеле 1940 йилнинг 23 октябрида Бразилияда туғилган. Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. 1995 йилларда у Бразилия Ёшлар, туризм ва спорт вазири лавозимида ишлаган. Ундан ташқари собиқ футболчи киноактёр, телетаҳрирчи, бизнесмен ва ўзи ёзган қўшиқларини куйлаш билан шуғуллананди.