30 март кунининг биринчи қисмида, Россиянинг Приморье ўлкаси, Чернигов тумани ҳудудидаги Черниговка аэродромида штурмчи Су-25 самолёти ҳалокатга учради.

ТАСС агентлиги хабарига кўра, учувчи катапульта қилинган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, у жароҳатланмаган", дейди манба.

Қайд этилишича, самолётнинг қулаши мотордаги носозлик туфайли рўй берган бўлиши мумкин.

Хабарда самолёт қулаши ердагиларга зиён етказган-етказмагани ҳақида айтилмаган.