Қирғизистон президенти CASA-1000 лойиҳасига катта умид билдирмоқда

Жаҳон 30 Март 2016 342

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев CASA-1000 лойиҳаси амалга оширилгандан кейин унга иштирокчи давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта умид билдирмоқда.

CASA-100 лойиҳаси Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергия етказиб берилишини кўзда тутади.

30 мартда Бишкекда Покистон элчисининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Атамбаев Қирғизистон бу давлат билан икки томонлама ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига қизиқиш билдиришини таъкидлаб ўтди.

"Шу сабабли, мамлакат президенти (Атамбаев) Душанбеда май ойида расман старт бериладиган CASA-1000 лойиҳасининг биргаликда амалга оширишилиши лойиҳанинг барча иштирокчи давлатларига фойда ва наф келтиришига умид билдирди", деб хабар бермоқда Атамбаев матбуот хизмати.

Лойиҳанинг амалга оширилиши 1-босқичида 500 кВ ли Датка-Хўжанд электр узатиш линияси қуриш режалаштирилмоқда, бу линия Қирғизистон ва Тожикистон энергия тизимларини боғлайди. Шунингдек, Тожикистондан Афғонистон орқали Покистоннинг Пешовар шаҳрига юқори вольтли электр узатиш линиясини барпо этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, бутун линия бўйлаб конвертер подстанциялари ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳани 2020 йилгача якунлаш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар