Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясига бундан буён Ерик Утембоев бошчилик қилади.

"Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасига Ерик Утембаевни тайинлади", дея хабар берилади Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Ерик Утембоев 2012 йилдан шу вақтгача Қозоғистоннинг Польшадаги элчиси сифатида ишлаган. У турли йилларда Эрон (2006-2009) ва Люксембургда (2009-2012) Қозоғистон элчиси сифатида фаолият кўрсатган. Шу билан бир вақтда Утембоев Европа Иттифоқи ва НАТОда Қозоғистон ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарган.

Утембоев 2001 йилдан бошлаб Қозоғистон Стратегик Режалаштириш Агентлиги раҳбари ўринбосари, 2002 йилдан Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари вазифасида хизмат қилган. У шунингдек, Каспий денгизи бўйича музокараларда Қозоғистон вакили бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Қозоғистоннинг бундан олдинги элчиси Бўрибой Жексембин эди. Унинг Тошкентдаги ваколати ўтган йил декабрида якунланди.