"Самовий халоскор": MS742 рейси олиб қочилиши ҳақидаги воқеанинг ниҳояси ҳақида

Жаҳон 30 Март 2016 484

Борт кузатувчиси Ясин Сабил авиақароқчи Сайф ад-Дин Мустафони кўп йўловчиларни, биринчи навбатда аёллар ва болаларни қўйиб юборишга ҳамда ўзини ҳукуматга топширишга кўндирди.

Миср самолётининг олиб қочилиши билан боғлиқ воқеа энг аввало экипаж аъзоларининг, хусусан, катта борт кузатувчиси Ясин Сабилнинг маҳорати туфайлигина муваффақиятли якун топди. У сешанба куни эрталаб Мисрда қўлга олинган ва Ларнака (Кипр)да қўнишни амалга оширган EgyptAir авиакомпаниясига қарашли А320 лайнери авиақароқчиси билан музокара олиб борган. Бу ҳақида Қоҳира аэропортида Кипрдан қайтган йўловчилар сўзлаб беришди.

Борт кузатувчиси Ясин Сабил авиақароқчи Сайф ад-Дин Мустафони ўз хоҳиши билан ҳукуматга таслим бўлишга кўндирган. Ясиннинг Миср ОАВига маълум қилишича, "жиноятчи самолёт Қоҳирага қўнса, портловчи моддани ишга туширишини айтиб таҳдид қилган".

Ҳаво кемаси капитани Амир Жамолнинг сўзларига кўра, самолётдаги таҳдид ҳақида учувчилар йўловчилардан бири бериб юборган хат орқали билган, хатда агар самолёт йўналишини ўзгартирмаса, портлатиб юборилиш хавфи пайдо бўлиши ёзилганди. Жамол монитордан қароқчининг белида портловчи қурилмага ўхшаш нарса борлигини кўрган. Кейинчалик маълум бўлишича, у қурилма мумқолип экан: авиақароқчи белига тиббиёт бандажини бойлаб, унга ишончли бўлиши учун сим ва пластик цилиндрларни маҳкамлаган.

Жамолнинг айтишича, Сайф ад-Дин учта мамлакатга: бир сафар Грецияга, бир сафар Туркияга, яна бир сафар эса Кипрга учишни талаб қилган.

"Мен унга ёқилғи фақат Кипргача етишини айтдим, барибир авиақароқчи талаб қилган ҳолатда ҳам Туркиягача етиб боролмасдик", -деди у.

Мисрлик авиақароқчи қатъий бир шарт қўймаган. Иккинчи учувчининг хабар беришича, экипаж қароқчи билан ўта эҳтиёткорона муомала қилган: унга чой, кофе таклиф қилиб, ҳар қандай йўл воситасида тинчлантиришга ҳаракат қилишган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар