Оренбургнинг orenday.ru нашри Сурияда душманлар эътиборини ўзига қаратиши туфайли ҳалок бўлган рус аскарининг номини аниқлашга муваффақ бўлди. Марҳум Тюльган райони Городки қишлоғида туғилган 25 ёшли Александр Прохоренко экани маълум қилинди.

Россия Федерацияси Қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа академиясида таҳсил олган Прохоренконинг ҳарбий қисми ҳақида сўз юритилмаган.

Бундан аввал, Россия қўмондонлиги Пальмира шаҳри учун жангларда 24 март куни яна бир рус аскари ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Рус авиацияси учун душман манзилларини аниқлаш билан шуғулланган ҳарбий хизматчи қуршовда қолган ва ўлдирилган. Бу Россия армиясининг Суриядаги ҳарбий амалиётлари чоғида берган олтинчи қурбони ҳисобланади.