Танишларининг 150 млн сўмдан зиёдроқ тилласини ўзлаштириб юборган фирибгар аёл судга тортилди

Жамият 30 Март 2016 525

Барчин (исм-фамилиялар ўзгартирилган) яқин дугонаси Мактубанинг уйига меҳмон бўлиб келди. Мактуба ўғлини уйлантирмоқчи бўлаётганини, пул етмаётгани сабаб тиллаларини сотишга мажбур бўлаётганини дугонасига айтади. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Дугонасининг бу сўзлари меҳмоннинг юрагига чўғ солиб қўйди. У қандай қилиб бўлмасин тиллаларни қўлга киритиш ҳақда ўйлай бошлади. Аммо дилидагиларни сездирмай, унга ёрдам бера олишини хотиржам тарзда айтди.

У сўзини тасдиқлаш учун ёнида бўлган 300 АҚШ долларини бериб, дугонасидан нархи 900 АҚШ доллари турадиган майда бриллиант кўз тошли гул шаклида ясалган тўплам ва нархи 1000 АҚШ долларилик катта кўк зумрад кўзли бир жуфт зиракни олди. “Қолган пулларни бўлиб-бўлиб, 3-4 ойда бераман” деб, паспорт нусхасининг орқа тарафига тилхат ҳам ёзиб беради.

2014 йил 7 августдан 2015 йилнинг июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Мактубадан қолган тиллаларни сотиб беришни ваъда қилиб, уларни унинг уйидан олиб чиқиб кетади. Ҳар ойда у дугонасига 300 АҚШ долларидан бериб туради. Аммо тўсатдан пул келиши тўхтаб қолади. Барчин Мактубага 2880 АҚШ доллари ва 6670000 сўмлик, жами 13978115 сўмлик тилла тақинчоқларни сотиб бераман дея, ваъдасини бажармайди.

Мактуба бўлиб ўтган воқеа юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат этади. Тезкор ходимлар аризада номи келтирилган айбдор Барчин Маматовани кўп ўтмай қўлга оладилар. Шунда Барчиннинг бошқа қилмишлари ҳам аён бўлади.

2015 йилнинг май ойи охирларида Барчин Дилфўза Зуробованинг ҳам ишончига кириб, унинг бир дона узук ва зирагини сотиб бериб, 1280000 сўмлик тилла занжирини сотиб беришни ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади.

Шунингдек, у таниши Горгул Яхшиевани ҳам алдаш ниятида, унинг Бектемир туманидаги уйига келиб, тилла занжири ва зирагини сотиб беришни ваъда қилади. Аввалига 1092000 сўм бериб, унинг ишончига киради ва қолган 700000 сўм миқдордаги пулни бермай, уларни сарфлаб юборади.

Суд Б.Менлиевага нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, ёшини (1981 йилда туғилган), яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, аёллигини, турмуш ўртоғи ҳеч қаерда ишламаслиги, оилада ягона боқувчи эканлигини, қармоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, кенжа фарзанди бир ёшда эканлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси борлигини ҳамда жиноятни ғаразли ва паст ниятда қилганлигини, етказилган зарарни миқдорини ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари, яъни инсонпарварлик ва одиллик принципларига асосланган ҳолда, иш бўйича унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин, деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан шартли ҳукм қилиб, синов муддати белгилашни мувофиқ, деб топди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар