18-26 апрелда Bonum Factum галереясида афсонавий ўзбек хонандаси Ботир Зокиров таваллудининг 80 йиллик юбилейига бағишланган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Газета.uz" нашрига галереяда маълум қилинди.

Юбилей тадбирлари Ботир Зокировнинг ўғли Баҳодир Зокировнинг "Мерос" деб номланган шахсий кўргазмаси билан очилади. Тадбирда "Караван" гуруҳи ижросида унинг мусиқасига ёзилган қўшиқлар янграйди.

21 апрелда "Сато" гуруҳининг мусиқий кечаси бўлиб ўтади, унда Баҳодир Зокировнинг "Тўлқинча" фильмига вариациялар ижро этилади. 24 апрелда эса Марат Шунқор гуруҳининг мусиқий кечаси бўлиб ўтади.

26 апрелда – Ботир Зокиров таваллуд топган кунда қўшиқчининг 80 йиллик юбилейига бағишланган хотира кечасида Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов раҳбарлиги остидаги Ботир Зокиров номидаги этножаз-оркестр иштирок этади. Шунингдек, ушбу кечада марҳум қўшиқчи ҳақидаги "Ботир Зокиров" деб номланган фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Фильмга қўшиқчининг ўғли Баҳодир Зокиров режиссёрлик қилган.