Чиплар ишлаб чиқариш бўйича етакчи Taiwan Semiconductor Manufacturing Co. (TSMC) компаниясининг маълум қилишича, Хитой ҳукумати билан мамлакатда янги фабрика ва тадқиқот маркази қуриш шартлари бўйича келишувга эришилган.

Яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи корхона Хитойнинг Нанкин шаҳрида барпо этилади. Гарчи, Хитой томони мазкур лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишда кўмаклашсада, Тайвань компанияси 3 млрд долларлик заводнинг ягона эгаси бўлади.

Унда ҳар ойда диаметри 300 миллиметрли 20 минг ярим ўтказгичли пластиналар ишлаб чиқилади. Корхона илк маҳсулотларини 2018 йил иккинчи ярмида бозорга чиқариши режалаштирилган.

TSMC компаниясининг Хитойда яна бир заводи бўлиб, унда 200 миллиметрли яримўтказгич пластиналари ишлаб чиқарилади. Шанхайдаги корхона ҳам юз фоиз Тайван компаниясига тегишли.