Навоий вилояти Хатирчи тумани марказий шифохонасининг болалар бўлими янги бинода иш бошлади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

2015 йилда Навоий вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида 19 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Қизилтепа, Кармана ва Хатирчи туманлари тиббиёт бирлашмалари, Навоий шаҳридаги 4-оилавий поликлиника, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, бир неча диспансерлар замонавий жиҳозланди.

– 2015 йилда муассасанинг юқумли касалликлар ва 100 ўринли туғруқ бўлими тўлиқ реконструкция қилинди, – дейди Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шуҳрат Бобомуродов. – Жорий йилда барпо этилган 55 ўринли болалар бўлими она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашда кенг имкониятлар яратмоқда. Зарур жиҳозлар билан таъминланган бўлимда болалардаги турли хасталикларни эрта аниқлаш ва даволаш учун барча имкониятлар мавжуд.