Япониянинг Мияги префектурасидаги Исиномаки шаҳрида жойлашган Окава бошланғич мактаби ёдгорликка айлантирилди.

Бу борада шаҳар маъмурияти қарор қабул қилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Хироси Камэяма баёнот берди. Марҳумларнинг қариндошлари мактаб биносини бузиб ташланишини талаб қилаётган бўлишига қарамай, шаҳар аҳолиси мазкур қарорни қўллаб-қувватлади.

Маълумки, 2011 йил 11 март куни юз берган зилзила ва цунами оқибатида мазкур мактабнинг 70 нафар ўқувчиси ва 14 нафар ўқитувчиси халок бўлган эди. Мактабни ёдгорлик сифатида сақлаш учун 667 миллион иень, яъни 5,9 миллион доллар сарфланиши тахмин қилинмоқда.