1 апрель кунидан Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари -  автобус, метро, трамвай учун йўлкиранинг янги нархлари жорий қилинади. Uz24.uz нашрининг «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига асосланиб хабар беришича, нарх 20 фоизга кўтарилиб, ҳозирги 1000 сўмдан 1200 сўмга кўтарилади.

Шунингдек, маршрут таксиларида 1500 сўмдан 3000 сўмгача бўлади (бунгача 1200 сўмдан 2500 минг сўмгача эди).

Йўлкира нархининг кўтарилишига транспортлар ҳаракати учун сарфланадиган ёқилғи нархлари, электрэнергияси ва эҳтиёт қисмлар нархлари ошиши билан боғлиқ ҳисобланади.

Ойлик йўл чипталари нархларининг ўзгариши борасида маълумот берилмаган.

Охирги марта Тошкентда жамоат транспорти воситаларида ҳаракатланиш учун йўлкира нархи 2014 йилнинг 15 июнида ошган, ўшанда нарх 800 сўмдан 1000 сўмга кўтарилганди.

«Тошшаҳартрансхизмат» Кun.uz сайтининг қўнғироқ орқали шу маълумот бўйича саволларига аниқ жавоб қайтармади.