Адабиёт соҳасида Нобель лауреати бўлган венгриялик ёзувчи Имре Кертес вафот этди

Маданият 31 Март 2016 656

2002 йилда адабиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлган венгриялик ёзувчи Имре Кертес 86 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Кертес келиб чиқишига кўра венгр яҳудийси бўлиб, Будапештда туғилганди. У 1944 йилдан 1945 йилгача Освенцим ва Бухенвальд лагерларида маҳбус бўлган.

Унинг биринчи романи бўлмиш "Тақдирдан холи" асари 1975 йилда нашр этилган. Ундаги воқеалар концлагерга тушиб қолган болакай тилидан ҳикоя қилинади. Бу асар ўз даврида яхши кутиб олинмаган, шундан кейин Кертес узоқ вақт давомида немис тили таржимони сифатида фаолият кўрсатган.

1988 йилда у "Фиаско" номли яна бир асарини нашрдан чиқарди. Унда ҳам лагер ҳаётини ҳикоя қилиш давом этади. Трилогиянинг учинчиси "Туғилмаган бола учун дуо" номи остида 1990 йилда эълон қилинади.

Ўтган асрнинг 90-йилларидагина Кертесни хорижда ҳам ёзувчи сифатида била бошлашади ва унинг асарлари инглиз тилига ўгирилади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар