Сурия президенти Башар Асад Туркия армиясининг Сурияда жанг олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берди.

"Бугунги кунда Эрдўғонга ва Саудия Арабистонига қарши жанг террористлар билан бўлган курашда намоён бўлмоқда. Турк бўлмаган Туркия армияси - бу Эрдўғон армияси бўлиб, бугунги кунда Сурияда жанг олиб бормоқда", - деди Асад.

Бундан ташқари, у Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг барча ҳаракатларини ёвузликдан иборат эканини таъкидлади.