Асад: Туркия террорчиларга ўз ҳудудидан ўтишга рухсат беради

Жаҳон 31 Март 2016 412

Сурия президенти Башар Асад Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни террорчиларни қўллаб-қувватлашда ва жангариларга Туркия ҳудуди орқали ҳаракатланишига йўл қўйиб беришда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Асаднинг сўзларига кўра, Эрдўған террорчиларга Туркия ҳудудида танклар орқали ҳарбий манёврлар ўтказишга рухсат берган.

"Бу алоҳида шахсларни чегаралардан ўтказиш билангина чегараланмайди. ИШИД Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия орқали молиялаштирилган. Эрдўған ИШИД нефтини сотиб олган, турк ҳарбийлари жангариларга ёрдам бериш учун артиллериядан Сурия ҳудудига доимий равишда ўқ узиб турган", дейди Асад.

Унинг айтишича, Туркиянинг ҳаракатларини "эълон қилмасдан бошқа мамлакат ҳудудига кириш" деб баҳолаган.

У шунингдек, Туркиянинг Су-24 самолётини уриб туширишини Дамашқ билан муносабатларга ҳужум сифатида баҳолаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар