"Украинадаги инқироз Беларусь хавфсизлигига раҳна солмоқда, чунки ундан маълум миқдорда қурол-яроғ қириб келиш эҳтимоли катта", деб баёнот берган мамлакат президенти Александр Лукашенко. 

Унинг сўзларига кўра, Беларусь ҳуқуқ тартибот органлари бундай ҳолатларни доимий равишда қайд этиб келмоқда.

Лукашенко шунингдек, Минскнинг Украина зиддияти борасидаги нуқтаи-назари ўзгармаслигини алоҳида қайд этган.

"Биз ҳар доим тинчлик тарафдоримиз. Бизга Украинадаги уруш керак эмас. Биз бундан жуда қаттиқ ташвишдамиз", - деган президент.

Унинг айтишича, айни чоғда 160 мингга яқин украин қочқинлари Беларусдан бошпана топган. Мамлакат ҳукумати эса, уларга имкон қадар барча шароитларни яратиб беришга ва уларни иш билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.