Британиялик архитектор Заҳа Ҳадид вафот этди

Жамият 31 Март 2016 500

31 март куни Майамида британиялик архитектор Заҳа Ҳадид оламдан ўтди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Ҳадид хоним 65 ёшни қаршилаган эди

The Guardian нашрининг ёзишича, Ҳадид Майами касалхонасига кучли бронхит билан ётқизилганди.

Заҳа Ҳадид Бағдодда туғилган бўлиб, Лондондаги Архитектура ассоциациясида таҳсил олган. У ўзининг архитекторлик фаолиятини Рем Колхаснинг ОМА бюросида бошлаган. 1980 йилда ўзининг шахсий Zaha Hadid Architects фирмасига асос солади.

Ҳадид кўплаб пойтахт шаҳарлардаги биноларни лойиҳалаштирган. Унинг таниқли лойиҳалари: Кардиффдаги опера биноси (1994), Оҳайо ва Римдаги замонавий маданият маркази (1988), Марселдаги (Франция) CMA CGM Tower минораси (2011), Мадриддаги “Пуэрто Америка” меҳмонхонаси (2006), Лондондаги сув спорти саройи (2011), Москвадаги Dominion Tower бизнес маркази (2015) ва ҳоказолар.

Кўпроқ янгиликлар