Буюк Британия ташқи ишлар вазири Сурияда Асадсиз ҳукумат барпо этишга чақирди

Жаҳон 31 Март 2016 406

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд Сурияда амалдаги президент Башар Асадсиз ҳукумат шакллантиришга чақирди, деб маълум қилмоқда Associated Press.

«Бу Башар Асад бошқармайдиган ҳукумат бўлиши керак. Ҳеч бўлмаса қандайдир бир вақтда», — деди у.
У, шунингдек, ҳукуматда миллий ҳамжиҳатлик етишмаслигини таъкидлади. Яъни бир қанча мухолифатчилар ҳукуматнинг кичик мансабларини эгаллагач, “мавжуд ҳокимият тизимига ижобий муносабатда” бўлишларини айтиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар