Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳри ва Нью-Йорк, янги тадқиқот якунларига кўра, сайёҳлар учун энг қиммат йўналишлар деб эътироф этилган. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар қилди.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига биноан, Дубайда бир кеча кундуз қолиш бир сайёҳга 278,92 (401,44 АҚШ доллари) фунт стерлингга айланса, Нью-Йоркда бу рақам 256,8 фунт(369,60 АҚШ доллари)ни ташкил этади.

Учинчи ўринда Ботсвана бормоқда. Рўйхатни Марракеш, Сидней, Лондон, Сингапур, Каракас ва Канкун давом эттирган.

Тадқиқот натижаларига кўра, энг арзон йўналишлар рўйхати ҳам тузиб чиқилди. Унда, Венгрия пойтахти Будапешт етакчилик қилмоқда. Бу шаҳарда бир кеча кундуз туриш, киши бошига 40,34(58,06 АҚШ доллари) фунтга тушади.

Арзон шаҳарлар рўйхатига шунингдек, Тенерифе, Бангкок, Ханой, Кейптаун, Фару, Окленд, Корфу, Шарм-аш-Шайх ва Куала-Лумпур ҳам киритилди.