EgyptAir авиакомпаниясининг А320 самолёти стюардессаларидан бири самолётни гаровга олган Сайф ад-Дин Мустафо билан селфига тушган. Бу ҳақда The Telegraph хабар ёзган.

Нашрда бу фотосурат нашр қилинган, кейинроқ бу сурат ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалган. Унда стюардесса авиақароқчининг ёнида жилмайган ҳолатда суратга тушганини кўриш мумкин.

Бундан олдинроқ, Daily Mail нашрида самолёт йўловчиларидан бири Сайф ад-Дин Мустафо билан тушган суратни нашр қилганди.

29 март куни Сайф ад-Дин Мустафо EgyptAir авиакомпанияси самолётининг Александриядан Қоҳирага учаётган самолётини гаровга олди ва Кипрнинг Ларнака аэропортига олиб борди. Бир неча соатлик музокаралардан кейин у таслим бўлган. Унинг ҳаракатларидан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Кипр ТИВ вакили Александрос Зеноннинг билдиришича, расмийлар сўроқ якунларидан сўнг унинг террорчи эмас, руҳий беқарор киши эканлиги ҳақидаги хулосага келди.

EgyptAir самолётини гаровга олган шахс ўз ҳаракатларига тушунтириш берди