Европани ўйлантираётган савол: Қўшма Қироллик Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб қолиши керакми?

Жаҳон 31 Март 2016 461

Сўнгги ҳафталарда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи аъзолигини қўллаб-қувватловчилар сони 54 фоиздан 49 фоизгача камайиб кетди. Бу жиҳат яқинда Ipsos Mori хизмати томонидан ўтказилган сўров натижаларида яққол намоён бўлди. Сўнги бор бу каби сўров февраль ойида ўтказилган эди. Ўшанда қироллик аҳолисининг 36 фоизи мамлакат Европа Иттифоқи сафини тарк этиши керак, деган таклифни қўллаб-қувватлаган бўлса, эндиликда 41 фоиз респондент айни шу фикрга қўшилган. Маҳаллий таҳлилчиларнинг фикрича, бир ой мабойнида бу каби ўзгаришларга Европани қамраб олган муҳожирлар билан боғлиқ инқироз сабаб бўлган. Ҳақиқатан ҳам Европа чегараларидаги кескин вазият, муҳожирлар билан боғлиқ ҳар куни юз бераётган кўнгилсиз воқеалар Буюк Британия аҳолисининг фикри ўзгаришига сабаб бўлган кўринади. Ipsos Mori хизмати вакилларнинг сўзларига қараганда, 19-22 март оралиғида ўтказилган ижтимоий сўровда мингдан зиёд респондент иштирок этди.

31 март куни The Independent газетаси ORB ижтимоий сўров хизмати томонидан ўтказилган натижаларни эълон қилди. Унга кўра, Лондон шаҳар мэри Борис Жонсон олдинги ўринларда бормоқда. Респондентларнинг 38 фоизи уни бош вазир ва Консерватив партия раҳбари бўлишини қўллаб-қувватлаган. У иккинчи номзод — ички ишлар вазири Тереза Мэйдан 2 ярим баробар кўп овоз олган. 9 фоиз овоз олган молия вазири Жорж Осборн учинчи ўринда турибди. Ўтказилган сўров Британиянинг Европа Иттифоқига аъзолигида аҳолининг фикри деярли тенг эканини исботламоқда. Айни дамда евроинтеграция тарафдорлари 51 фоизни, унга қаршилар эса 49 фоизни ташкил қилмоқда.

Бошқа бир ўтказилган тадқиқотларга қараганда, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги масаласида қаршилар ва ёқловчилар деярли тенглашиб қолди. Март ойи ўрталарида TNS компанияси ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи Европа Иттифоқи сафларидан чиқиш керак, деган бўлса, худди шунча респондент мамлакат Европа Иттифоқига аъзоликни сақлаб қолиши кераклигини қўллаб-қувватлаган. Иштирокчиларнинг 28 фоизи ҳозирча бирор бир фикрга келмаганликларини айтишган.

Референдум шу йилнинг 23 июнида бўлиб ўтади. Буюк Британия парламентининг қуйи палатаси референдум ўтказиш ҳақида қабул қилган қарорда “референдум 2016 йилнинг 23 июнида ўтказилиши” таъкидланади. Маълумки, ҳукумат ўтган йилнинг май ойи сўнгида парламентга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқишига оид қонун лойиҳасини тақдим қилган эди. Референдумга “Қўшма Қироллик Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб қолиши керакми?”, деган савол киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишига бағишланган референдум ўтказиш Дэвид Кэмероннинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Ўтган йилнинг май ойида бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган Консерватив партия раҳбари референдум, албатта, ўтказилишига ваъда берганди. Бош вазир Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибида қолишини қўллаб-қувватламоқда. Унинг айтишича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларида қолиши учун Лондоннинг талаблари инобатга олиниши керак. Талаблар орасида Европа Иттифоқидан Буюк Британия ҳудудларига келаётган меҳнат муҳожирларига оид қоидаларни кескинлаштириш ва Буюк Британия парламентига айрим ваколатларни қайтариш ҳам бор.

Буюк Британиядаги олий ўқув юртлари вакиллари ва етакчи компаниялар раҳбарларининг фикрича, мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқадиган бўлса, у ҳолда мамлакат иқтисодиётига катта зарба бўлади, илмий тадқиқотлар истиқболларига зиён етиб, битирувчиларнинг ишга жойлашишини қийинлаштиради. Уларнинг айтишича, айни дамда Буюк Британия олий ўқув юртларида Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган 125 минга яқин талаба таҳсил олмоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига бир йилда 2,2 миллиард фунт стерлинг, 3,4 миллиард доллар даромад келтиради. Брюссел томонидан илмий тадқиқотлар учун университетларга бир йилда 1 миллиард фунт стерлинг, 1 миллиард 550 миллион доллар маблағ ажратилаётганини ҳам эсдан чиқариш керак эмас.

Агар мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқса, у холда Буюк Британия иқтисодиёти 100 миллиард фунт стерлинг, яъни 145 миллиард доллар миқдорида зиён кўради. Мамлакат 2020 йилга бориб 950 мингта иш ўрнидан маҳрум бўлади. Шу сабаб кичик ва ўрта бизнес вакилларидан бир гуруҳи Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқишига қарши чиқди. Шу билан бирга бу қарорни қўллаб-қувватловчи тадбиркорлар ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди.

АҚШ Президенти Барак Обама Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларида қолишига умид билдирди. Унинг фикрича, Британия Европа Иттифоқидан чиққудек бўлса, унинг халқаро майдондаги таъсири кучсизланади. Америкалик генерал Дэвид Петрэус Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқиши, хавфсизлик масаласига салбий таъсир кўрсатишидан огоҳлантирди. Sunday Telegraph газетасида эълон қилинган мақоласида генерал “брекcит” (“Brexit” — British exit - “Британиянинг чиқиши”) Европа Иттифоқининг шаффофлигига зарба бўлишини маълум қилди.

Шарофидин Тўлаганов

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар