Финляндия бош вазири ва "Фин маркази" партияси раиси Юха Сипиля ўзининг Кемпел ҳудудидаги уйини сотиб юборди, деб хабар бермоқда Yle нашри.

Бошқа фин ОАВлари маълумотларига кўра, уйни сотиш бўйича битим 21 мартда тузилган ва уйнинг нархи 570 минг еврони ташкил қилган.

Бош вазир уйини сотиб юборганини тасдиқлади. Унинг айтишича, у рафиқаси билан кичикроқ уй сотиб олишга қарор қилган. Сипиля битим қийматини айтмади.

2015 йил сентябрда Сипиля ўзининг мамлакат шимолидаги уйини янги йил бошида қочқинларга беришга тайёрлигини айтганди. У мамлакатнинг барча фуқароларини ундан ўрнак олиб, қочқинлар билан бирдамликни намойиш қилишга чақирганди.