Forbes Украинанинг энг бадавлат одамлари номини маълум қилди

Жаҳон 31 Март 2016 470

Forbes журналининг Украинада чоп этилувчи нашри Украинанинг энг бадавлат одамлари рейтингини тузиб чиқди. Бу рейтингнинг етакчиси аввалгидек Ринат Ахметов бўлиб қолмоқда, унинг 2015 йилдаги бойлиги 2 баробарга – 4,6 млрд доллардан 2,3 млрд долларгача камайиб кетган. Нашрнинг таъкидлашича, бунга Донбассдаги уруш эмас, балки хом ашёларга, жумладан темир рудаси ва металларга нархларнинг қулаши асосий сабаб бўлган. Бундан ташқари, Ахметов империяси катта миқдорда кредит олган, бу ҳам олигархнинг давлатига салбий таъсир кўрсатди.

2-ўринни Днепропетровск вилоятининг собиқ губернатори Игорь Коломойский эгаллади, унинг давлати бир йил давомида 100 млн долларга камайиб, 1,3 млрд долларни ташкил қилган. Нашрнинг таъкидлашича, Коломойскийнинг давлатига унинг губернатор лавозимидан кетиши ҳамда "Укрнафта"даги можаро таъсир кўрсатган.

3-ўринни Коломойскийнинг "Приват" гуруҳи бўйича ҳамкори Геннадий Боголюбов эгалламоқда. Унинг 2015 йилдаги бойлиги ўзгаришсиз – 1,3 млрд долларлигича қолган.

Украина бойларининг етакчи бешталигига шунингдек Виктор Пинчук ва Юрий Косюк ҳам киритилди. Асосий активлари металлургия ва медиавоситаларга тўғри келувчи Пинчукнинг 2015 йил натижаларига кўра бойлиги 1,2 млрд долларни ташкил қилди. "Мироновский хлебопродукт" компаниси президенти ва бошқарув раиси Косюкнинг бойлиги эса 1 млрд долларга баҳоланган.

Аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко 2015 йил давомида ўз бойлигини 100 млн долларга кўпайтиргани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар