Германиянинг Дуйсбург шаҳридаги бандаргоҳда турган Julius Rütgers мототанкерида юз берган портлаш оқибатида 2 киши қурбон бўлган, яна бир одамнинг тақдири ноъмалумлигича қолмоқда. Бу ҳақда шаҳар полициясининг расмий вакилига таяниб, РИА Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Полиция маълумотларига кўра, мототанкер бортида содир бўлган портлашдан сўнг, ёнғин пайдо бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган. Кема бортида икки кишининг жасади аниқаланган. Марҳумлар мототанкерга киришга рухсати бўлган 3 нафар таъмирчилардан иккиси экани гумон қилинмоқда. Яна бир таъмирчи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Айни вақтда Julius Rütgers эгалари кимлиги ва портлаш сабаблари аниқланмоқда.