Грециядаги портда суриялик ва афғонистонлик 500га яқин муҳожир урушиб кетишди

Жаҳон 31 Март 2016 393

Грециянинг Пирея портида 30 март куни кечаси оммавий тўполон содир бўлди. Маҳаллий ОАВда ёзилишича, Сурия ва Афғонистондан келган қочқинлар ўзаро урушиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 500га яқин киши қатнашган жанжал иштирокчилари бир-бирларига тош улоқтиришган. Натижада саккиз киши жабрланган.

Воқеага афғонларнинг суриялик аёлга ташланганлари сабаб бўлган.

Бир неча соат давом этган ур-тўполон, соат ярим тундан ошганда зўравонларни ўраб олган полиция бўлинмалари саъй-ҳаракатлари туфайли тинчиган.

Кўпроқ янгиликлар