Ҳиндистонда қурилаётган эстакада қулаб тушди.

Рейтер агентлиги хабарида айтилишича, бу ҳодиса туфайли 10 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Шунингдек, вайроналар остида 150 нафар киши қолаётгани айтилган.

Бу ҳодиса Колката шаҳрининг тижорий бинолар жойлашган ҳудудида рўй берган.

Айни вақтда воқеа жойида тиббий ходимлар ҳамда қутқарувчилар иш олиб боришмоқда. Улар эстакада қулашидан олдин унинг остидан ўтаётган транспорт воситаларида бўлган кишиларни темир-терсаклар остидан чиқариб олишга ҳаракат қилишмоқда.