Жиззахда ўтган ярмаркада 100 дан ортиқ инновацион технология ва ишланмалар намойиш этилди

Жамият 31 Март 2016 573

Жиззахда IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада ҳудуддаги илмий-ишлаб чиқариш марказлари, олий ўқув юртлари, “Жиззах” махсус индустриал зонасидаги корхоналар томонидан 100 дан ортиқ инновацион технология ва ишланмалар намойиш этилди.

Кўргазмадаги энергетика, энергия тежамкор, қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш, ахборотлаштириш ва ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, биотехнология, атроф-муҳит муҳофазаси, саноат технологиялари ва нанотехнологиялар экспертлар ҳамда ишлаб чиқарувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Ярмаркада институтимиз ёш олимлари ва тадқиқотчилари йўлсозлик, транспорт, қурилиш соҳасидаги янги технология ва ишланмалари билан иштирок этди, – дейди Жиззах политехника институти ректори Эргаш Солиев. – Ушбу кўргазма тадқиқотчиларимиз учун республика ярмаркаси олдидан ўзига хос синов вазифасини ўтамоқда.

Тадбир давомида саноат корхоналари ва ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан янги технология, лойиҳа ва ишланмаларни харид қилиш, сотиш юзасидан кўплаб шартномалар имзоланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16561 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22078 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11222 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40241 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52821 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47691 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 262 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 527 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар