Ливия БМТдан "Каддафий жамғармасидан" санкцияларни олишни сўрамоқда

Жаҳон 31 Март 2016 416

Ливиянинг БМТдаги вакили Иброҳим Даббаший БМТ Хавфсизлик кенгашига Ливиянинг суверен жамғармаси Lybian Investment Authority (LIA)’ни санкциялар остидан чиқариш илтимоси билан мактуб йўллади. Дипломатнинг айтишича, бу жамғарма музлатилган активларнинг самарасиз бошқарилиши туфайли миллиард долларлар йўқотмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

"LIA ҳисоб-китобларига кўра, жамғарма 2014 йилнинг ўзида активлари ҳажмини ошириш ўрнига, 721 млн доллар йўқотган", деб айтмоқда Даббаший. Унинг айтишича, жамғарма инвестициялардан дивидендлар сифатида 1,6 млрд доллардан 2,3 млрд долларгача маблағ ололмаган. Мактубда Даббаший Ливия ҳукумати бу активлардан фойдаланиш ниятида эмаслиги, балки уларнинг ҳажми ёмон бошқарув сабабли келгусида ҳам қисқармаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи. У Хавфсизлик кенгашидан LIA’га ҳисоб рақамлар очиш ва ёпишга ҳамда улар ўртасида транзакциялар амалга оширишга имкон берувчи резолюцияни қабул қилишни сўрамоқда.

Даббашийнинг маълум қилишича, ҳозирда жамғарманинг активлари 67 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда. Худди шунга ўхшаш баҳолашни Суверен жамғармалар институти бермоқда (66 млрд доллар).

LIA 2006 йилда яратилган, ўшанда унинг миқдори тахминан 70 млрд долларни ташкил қилган. Жамғармадаги маблағлар мамлакатнинг собиқ президенти Муаммар Каддафий ва унинг оиласининг бевосита назоратида бўлган. 2011 йил мартида жамғарма активлари БМТнинг қарори билан Каддафий Ливия халқига тегишли бўлган бу пулларни олиб чиқиб кетмаслиги учун музлатиб қўйилган. Ўшандан бери жамғармадаги 85 фоиз маблағ музлатилган ҳолда қолмоқда. Ливиянинг амалдаги ҳукуматининг фикрича, Каддафий вақтида жамғарма нотўғри бошқарилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар