Обама Москвани музокараларга чорлади

Жаҳон 31 Март 2016 430

31 март куни Вашингтонда иш бошлайдиган Ядро хавфсизлиги саммити арафасида, АҚШ президенти Барак Обама Россияни ўрта ва қисқа масофаларга уча оладиган ракеталар тўғрисидаги шартнома бандларига тўлиқ амал қилишга чақирди. Бу ҳақда Америка етакчиси The Washington Post газетасидаги мақоласида фикр юритган.

Унда Обама ушбу шартнома бузилаётган ҳолатларга эътибор қаратиб, Вашингтон Кремль маъмуриятини ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга ундашини таъкидлаган.

Америка етакчиси ядро қуроллари захирасини қисқартириш зарурлигини алоҳида қайд этар экан, бу борада Россия ва АҚШ ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказиш таклифини билдирган.

Обаманинг эътирофига кўра, Москва ва Вашингтон стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш бўйича зиммасидаги мажбуриятларини бажариб келаётгани боис, 2018 йилда ушбу мамлакатлар ихтиёридаги жанговар ядрокаллаклари сони 1950 йилдан бери энг паст кўрсаткичга етади.

2015 йил декабрь ойида, АҚШ Россия томонидан ўрта ва қисқа масофаларга учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бандлари бузилаётганини рўкач қилиб, Москвага қарши санкциялар тайёрлаётгани ошкор бўлганди.

Умуман, сўнгги йилларда Россия ва АҚШ мазкур шартнома бандларини бузишда, бир-бирини айблаб келади. Вашингтон, “Искандер-М” ерусти мажмуасининг Р-500 қанотли ракетаси ҳамда янги стратегик РС-26 («Рубеж») ракетасига нисбатан ўз даъволарини илгари сурмоқда.

Москва томони эса 1990 йиллар охиридан бошлаб, АҚШда ракеталарга қарши мудофаа тизими учун нишон ракеталар ишлаб чиқарилаётганидан қайғурмоқда. Россиянинг фикрича, бу ускуналар аслида жанговар қурол ўрнатилмаган тўлақонли ракеталардир. Шунингдек, Руминияда Tomahawk ракеталарини учириш имконини берувчи Standard SM-3 мажмуаларининг ўрнатилиши Москва хавотирига сабаб бўлмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар