АҚШ раҳбарияти Суриядаги ихтилофни Сурия президенти Башар Асад даврида ҳал қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест матбуот-анжуманда маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Агар Асар президент бўлишда давом этса, Сурияда сиёсий тартибсизликлар ва зўравонлик тўхташини тасаввур қилишнинг иложи йўқ", деб айтди Эрнест.

Эрнест АҚШ раҳбарияти Сурияда Асад иштирокида бирор-бир ҳукумат шаклланишининг имкони йўқ деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтди.