МДҲда россиялик сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган давлатлар рейтинги тузилди

Жаҳон 31 Март 2016 477

Каспийбўйидаги Озарбайжон 2015 йил якунларига кўра, Ҳамдўстлик давлатлари орасидаги энг кўп россиялик сайёҳ ташриф буюрган давлат сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Travel.ru портали хабар берган.

МДҲ давлатлари ўртасидаги рейтинг меҳмонхоналар ва апартаментларнинг мустақил сайёҳлар томонидан банд этилиши асосида тузилган.

Унга кўра, Озарбайжонга 2015 йили 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келган бўлса, уларнинг 685 минг нафари россияликлардир.

Илк беш ўриндан шунингдек, Қирғизистон (1,2 млндан ортиқ), Арманистон (1,2 млн), Қозоғистон (тахминан 1 млн сайёҳ) ва Беларусь (0,3 млн) жой олган.

Бундан аввал, рус сайёҳлари Туркия ўрнига Грузия, Арманистон ва Озарбвйжонни маъқул кўраётгани хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар