Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мультмедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида “E-Maktab” янги ахборот тизими яратилди. Бу ҳақда “Тасвир” нашри хабар бермоқда.

Бу тизим ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини оқилона ташкил этиш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантиришга кўмаклашади. Мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мониторингини олиб бориш имконини беради.

Мазкур тизим — www.e-maktab.uz’дан фойдаланувчилар элликдан ортиқ параметр бўйича маълумотлар қидириши, уларни қисқа муддатда олиши, мактабдан ташқари таълимга оид янгиликлардан хабардор бўлиб бориши мумкин.