Москва ва Вашингтон Сурия президенти Башар Асаднинг кейинги тақдири тўғрисида келишиб олмаган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб, РИА «Новости» хабар берди.

"Ал-Ҳаёт" нашри ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот чоп этган", - деди у Москва ва Вашингтон Асаднинг кетиши ва унинг кейинги тақдири тўғрисида келишиб олганлиги ҳақидаги хабарига изоҳ берар экан.

Песковнинг сўзларига кўра, Россия учинчи мамлакатларнинг, шу жумладан Суриянинг ишларига на дипломатик ва на бошқа жиҳатдан аралашмайди.

"Ал-Ҳаёт" газетаси БМТ Хавфсизлик иттифоқининг дипломатик манбасига таяниб, АҚШ давлат котиби Жон Керри бир қанча араб давлатлари раҳбарларига Россия билан келишувга келингани ва келажакда Сурияда тинчлик қарор топиши йўлида Асад ўз лавозимини тарк этиб, бошқа мамлакатга кетиши ҳақидаги маълумотни етказган.