Польша ҳукумати мамлакатдаги совет даврига оид 500дан ортиқ ёдгорликларни кўчиришга қарор қилган. Бу ҳақда польяк ОАВи хабар берган.

Гап жамоат жойларида собиқ Совет иттифоқига миннатдорчилик намунаси сифатида барпо этилган ёдгорликлар ҳақида бормоқда. 

Хабарларга кўра, улар жойларидан кўчирилгач, музейлар ихтиёрига жўнатилади.

"Аммо ҳарбий ҳаракатлар қурбонлари дафн этилган жойлардаги ёдгорликлар бундан мустасно", деб аниқлик киритган Миллий хотира давлат институти раҳбари Лукаш Каминьский.

Унинг қайд этишича, ушбу ёдгорликлар Польшанинг 1990 йилларда бошидан кечирган ўзгаришлардан қолган сарқитлари бўлиб, ҳозирги пайтда улардан Польшага қарши ташвиқот ишларида фойдаланилмоқда.