Порошенко: Мамлакат шарқидаги ихтилофлар туфайли 10 мингга яқин киши қурбон бўлган

Жаҳон 31 Март 2016 346

Украина президенти Петро Порошенконинг айтишича, мамлакат шарқида кейинги 2 йил давомида олиб борилган қуролли низолар туфайли камида 10 минг киши ҳалок бўлган. "112 Украина" нашрида ёзилишича, президент қурбонларнинг 2,7 мингдан ортиғи ҳарбий хизматчилар бўлганини маълум қилган.

Вашингтондаги "Украина озодлиги учун кураш давом этади" номли форумда Порошенко бу миқдор АҚШнинг Афғонистонда кейинги 15 йилда олиб борган ҳарбий ҳаракатларидаги йўқотишларидан кўплигини таъкидлаб ўтган.

"Донецк ва Луганскда ва Украинанинг бошқа ҳудудларида 1,8 млн киши ўз бошпаналаридан айрилди. Украина ҳудудининг 7 фоизи оккупация қилинган ҳолатда қолмоқда. Украина иқтисодиётининг 20 фоизи йўқ қилинган", дейди Порошенко.

Порошенко 30 мартдан 3 апрелга қадар АҚШда расмий ташриф билан бўлади. Президент иштирокидаги форум 30 март куни кечқурун Капитолий тепалигидаги ташриф буюрувчилар марказида бўлиб ўтди.

Порошенко Россияни Донбассдан “туёғини шиқиллатиш”га чақирди

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар