Россия ташқи ишлар вазирлигининг қуролларни тарқатмаслик ва уларни назорат қилиш департаменти директори Михаил Ульянов АҚШдаги ядровий саммитни бир нечта давлатлар кичик гуруҳининг нуфузлироқ халқаро тузилмаларга ўз фикрини уқдиришга ҳаракати деб айтди.

Ульянов, шунингдек, Россиянинг 1-2 апрелда Вашингтонда бўлиб ўтадиган ядровий хавфсизлик бўйича саммитда иштирок этишни рад этганининг асосий сабабларини маълум қилди. Россиялик дипломатнинг айтишича, Россиянинг саммитда иштирок этишдан бош тортишига саммит ташкилотчиларининг унга тайёргарлик ишини тубдан ўзгартириш қарори билан боғланган.

Маълум бўлишича, энди барча давлатлар, жумладан Россия саммитда қолган гуруҳларда иштирок этиш имкониятисиз фақатгина битта гуруҳни танлаши мумкин.

"Фақатгина АҚШ, Жанубий Корея ва Нидерландия аввалги саммитлар мезбон давлатлари сифатида тўлиқ ҳажмда барча гуруҳлардаги тайёргарлик ишларининг боришини кузатиш ва уларга таъсир қилиш имкониятига эга бўлдилар", деб айтди Ульянов.

Унинг айтишича, 5 та ишчи гуруҳ ядровий хавфсизлик соҳасида МАГАТЭ, БМТ, Ядровий террорчилик ҳаракатларига қарши кураш бўйича глобал ташаббус, Интерпол ва Оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши глобал шерикчилик ташкилотлари учун ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши керак. Ульяновнинг фикрича, бу нормал халқаро амалиётга тўғри келмайди ва ўз фикрини суқиштиришдек кўринади.

"Бундай ишлар билан халқаро ташкилотлар барча аъзолари иштирокида, ташқаридан суқиштириладиган йўл-йўриқларсиз шуғулланиши керак", деб таъкидлаб ўтди дипломат.