Сурия фунти 5 йил ичидаги минимум қийматга тушиб кетди

Иқтисодиёт 31 Март 2016 736

Сурия фунти 5 йил ичидаги мутлақ минимум қийматга қадрсизланиб кетди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Сурия валютаси бир АҚШ доллари учун 530 фунт қийматида сотилмоқда. Сурия фунтининг навбатдаги пасайиши Россия Суриядан асосий кучларини олиб чиқишини маълум қилгандан кейин бошланганди.

Сурияда 2011 йилда фуқаролик уруши бошланганда бир доллар бор-йўғи 47 сурия фунти турган.

Сурия бош вазири Ваил ал-Халқий 31 мартда парламентдаги нутқи давомида Сурия иқтисодиёти "шафқатсиз урушнинг" объекти бўлганини таъкидлаб ўтди. У ҳукумат миллий валюта курсининг пасайишини тўхтатиш устида иш олиб бораётганини айтди.

Ал-Халқий, шунингдек, расмийлар кўчаларда катта миқдордаги нақд пулга эга одамларни ушлаётганларини маълум қилди. Бу шахслар "қора бозорда" валюта олиб-сотарлигида айбланмоқдалар.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар