Top Gear автошоусининг янги бошловчилари 23-фаслнинг илк трейлерини намойиш этишди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter хабар беради. 

Портал маълумотларига кўра, бир дақиқали ролик Буюк Британия, АҚШ, Франция, Марокаш ва БАА ҳудудларида тасвирга олинган.

Унда журналист Крис Эванс ва актёр Мэтт Леблан Aston Martin Vulcan, Ferrari F12 TDF, Ariel Nomad ҳамда эски уч ғилдиракли Reliant машиналарининг люкс моделларини ҳайдаб кўришади.

Автошоунинг янги фасли жорий йилнинг май ойида экран юзини кўради. Бу вақт ичида Top Gear`нинг аввалги бошловчилари ўзларининг куз ойида Amazon интернет-сервисида намойиш этилувчи автомобиль ҳақидаги дастурини тайёрлаш билан банд.