Туркияда россиялик учувчининг қотиллигида гумон қилинган шахс қўлга олинди

Жаҳон 31 Март 2016 417

Туркияда россиялик учувчининг (2015 йил ноябрида уриб туширилган Су-24 учувчиси) қотиллигида гумон қилинган Алпарслон Челик қўлга олинган. Бу ҳақда Hurriyet хабар тарқатди.

Челик 30 март куни кечаси Измир шаҳридаги ресторанлардан бирида қуролдошлари билан бирга ўтирганида қўлга олинган. Улар Челикнинг Суриядан қайтишини нишонлашаётган бўлган. Ресторанда жами 15 киши ҳибс қилинган. Қайд этилишича, Челик сўроқ қилинмоқда.

2015 йилнинг 24 ноябрида Сурияда Россия авиагуруҳи таркибидаги Су-24 самолёти Туркия қирувчи самолёти томонидан туркларнинг ҳаво кенглигини бузиб ўтганликда айбланиб, уриб туширилди. Су-24 учувчилари катапульта қилинган, лекин улардан бири Олег Пешков ҳаводалигида ердан туриб отиб ташланган. Иккинчи учувчи, штурман Константин Мурахтин эса қутқариб қолинган.

Кейинроқ, 2015 йилнинг 27 декабрида Челик россиялик учувчининг отиб ташланишида қатнашганини тан олди.

Шундан сўнг, Россия ТИВ Туркиядан Су-24 учувчиси отиб ўлдирилишига алоқадор бўлган Алпарслон Челикни зудлик билан қўлга олишни талаб қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар