Вьетнам парламентига илк марта аёл сиёсатчи спикер сифатида сайланди

Жаҳон 31 Март 2016 468

Вьетнам социалистик республикаси Миллий мажлиси раислигига мамлакат тарихида илк бора аёл сиёсатчи сайланди. Парламентнинг Ханойда бўлиб ўтаётган 13 чақириқ 11 сессиясида 62 ёшли Нгуен Тхи Ким Нган қонун чиқарувчи органнинг янги спикери этиб сайланган

2011 йилдан Миллий мажлис депутати Нгуен Тхи Ким Нган шу пайтгача спикер ўринбосари бўлиб келган. Вьетнам коммунистик партиясининг январь ойида бўлиб ўтган XII съезди, уни парламент спикерлигига тавсия қилган эди.

Ҳафтанинг сўнггига қадар, мамлакат парламенти ўз ваколатларини топшираётган давлат раҳбари Чионг Тан Шанг ўрнига, янги давлат раҳбарини сайлаб олишлари керак. Жамоат хавфсизлиги вазири, 61 ёшли генерал Чан Дай Куанг ушбу лавозимни эгаллаши кутилмоқда. Унинг номзоди ВКП (Вьетнам коммунистик партияси) XII съездида президентликка тавсия қилинган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар