WSJ: Эрдўғон ядро хавфсизлиги саммитида Туркия шуҳратини тиклай олмайди

Жаҳон 31 Март 2016 418

The Wall Street Journal нашри мақоласида ёзилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб ЭрдўғонҒарб билан муносабатларини яхшилаш ва мамлакати обрўсини тиклаш учун Вашингтонга ташриф буюрди.

Мақолада қайд этилишича, туркияликлар етакчисининг Вашингтонга ташрифидан асосий мақсад расман ядро хавфсизлигига оид саммитда иштирок этиш бўлсада аслида унинг вазифалари кенг қамровлидир.

Айни пайтда Туркия ҳукуматининг курдларни таъқиб қилиши ОАВини чеклаб қўйиши ва бошқа бир қанча сиёсати туфайли Ғарб билан алоқалари ҳавас қилгудек эмас. Вашингтон Анқарани доим муаммолар чиқариб юрувчи ҳамкор сифатида кўрмоқда, Эрдўғон эса вазиятни ўнглаши лозим.

Сиёсатчиларнинг фикрича, турк етакчиси ўзининг қаттиққўл сиёсатини оқлашга уриниб кўради. Аммо АҚШнинг фикрини ўзгартириш ўта мушкул иш.

WSJ нашрининг ёзишича, айни чоғда турк ОАВи Америкага қарши ташвиқот ишлари билан машғул. Маҳаллий матбуот АҚШни Эрдўғонни ағдариш, Анқара манфаатларини писанд қилмаслик ва ҳатто Истанбулдаги терактларга алоқадорликда айбламоқда.

Мақола муаллифларининг ёзишича, гарчи, Туркиянинг қулай геосиёсий жойлашуви, Европага нисбатан ўз шартларини илгари суришда Анқарага қўл келаётган бўлсада, Америка билан бундай йўл тутиш фойда бермайди. Эрдўғон ўз сиёсатини ўзгартирмас экан, Вашингтон бир пайтлар минтақадаги йирик ҳамкорига кўз юмишда давом этади.

Бундан аввал, Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест, президент Барак Обама Эрдўғон билан учрашишга имкон топишга ҳаракат қилишини айтган эди. Олдинроқ, икки давлат раҳбарлари ўртасида мулоқот бўлмаслиги хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар