Хитой 2016 йили «Сковородино — Мохэ» нефть қувури орқали Россиядан 16,5 млн тонна қора олтин хом ашёсини сотиб олишга тайёрлигини билдирган.

«Россиядан Хитойга барча йўналишлар бўйича етказиб бериладиган нефтнинг умумий ҳажми 27 млн тоннани ташкил этади», —деб маълум қилган «Транснефть» вице-президенти Сергей Андронов, Russia-China Oil&Gas конференцияси чоғида.

У мазкур йўналишлар хусусида батафсил тўхталиб, 7 млн тонна қора олтин Қозоғистон орқали, қолган 3,5 миллион тоннаси ҳукуматлараро келишувга кўра, Козьмино портидан юкланишини билдирган.

Андроновнинг айтишича, ҳозирда нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида Хитой ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, «Сковородино — Мохэ» қувури сиғими 30 млн тоннага етказилади.