Хитой Халқ банки юаннинг АҚШ долларига нисбатан курсини 6,4612 га, яъни декабрь ойи ўртасидаги кўрсаткичга етказди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, юань курсининг 0,35 фоизга оширилиши 18 мартдан бери жиддий мустаҳкамланиши бўлди. Бундан аввалги курс бир долларга 6,4841 юанни ташкил қилганди.

Аввалроқ Хитой бош вазири Ли Кэцян Хитой юаннинг барқарор даражасини таъминлаш мақсадида унинг курсини аниқлаш механизмини такомиллаштиришини айтганди.